22:20 / 16.01.2018
7 824

Ислом Каримов нега конвертацияга рухсат бермаган?

Ислом Каримов нега конвертацияга рухсат бермаган?
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги арафасида Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги мухбири Президентнинг шахсий шифокори, Тошкент тиббиёт академияси анестезиология ва реаниматология кафедраси профессори, Республика шошилинч тиббий ёрдам ўқув маркази директори Вячеслав Аваков билан суҳбатлашди.

Профессор Ислом Каримовни шундай эслайди:
— Бир сафар «Ислом Абдуғаниевич, нега бизда конвертация йўқ? Ахир бошқа давлатларда бор-ку!», деб савол бердим. У шундай оддий ва аниқ жавоб бердики, лол қолдим. Ўшанда «Биласанми, бир кун келиб конвертация ҳам бўлади. Ҳозир бизнинг иқтисодиётимизда муаммолар кўп. Завод-фабрикалар қуришимиз керак. Унинг учун энг замонавий ускуналар керак. Ускуналар эса четдан валютада келтирилади. Агар конвертацияни йўлга қўйсак, биз валютани маиший, майда-чуйда нарсаларга ишлатиб юборамиз. Биз валютани завод ва фабрикаларга сарфлашимиз ва иқтисодиётимизни кўтариб олишимиз керак», деганди.

Ислом Каримов оқилона ва узоқни ўйлаб иш юритадиган буюк инсон эди. Мамлакатимизни энг оғир дамларда ҳам оёққа туриб олишида, иқтисодиётимизнинг ривожланишида, халқнинг тинч-осойишта ва фаровон ҳаёт кечиришида Биринчи Президентимизнинг ҳиссаси катта, — дея эслайди профессор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ислом Каримов нега конвертацияга рухсат бермаган?