14:32 / 17.01.2018
9 558

ИИВда "махсус тергов хонаси"нинг тақдимоти бўлиб ўтди (Видео)

ИИВда "махсус тергов хонаси"нинг тақдимоти бўлиб ўтди (Видео)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги «Ички ишлар органларининг жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2898-сонли қарори қабул қилинган эди.

Мазкур ҳужжат ижроси юзасидан, шунингдек суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилиш, конституциявий принципларга сўзсиз ва оғишмай таъминлаш мақсадида, дунё тажрибаси ва халқаро стандартларга таяниб, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментида сўроқ жараёнини стенография қилиш, видеокузатув, шунингдек тергов ҳаракатларини аудио- ва видео қайд этиш тизимлари билан жиҳозланган махсус хона ташкил этилди.

Бу каби махсус хоналарнинг ташкил этилиши, фуқароларнинг, хусусан вояга етмаган жабрланувчи ва гувоҳларни ҳуқуқи ва эркинликларини судга қадар иш юритувда ҳимоя қилишни кучайтиради, оғир ва ўта оғир жиноятларни фош ва тергов қилиш самарадорлигини оширади.

«Биз судга қадар иш юритув босқичида тергов ҳаракатларида иштирок этаётган вояга етмаганлар ўзларини йўқотиб қўйишлари ёки руҳан қийналишларига йўл қўя олмаймиз», – деди Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари Акрамхон Бобохонов.

«Мазкур махсус хоналарда оғир ва ўта оғир жиноят содир этган шахслар ҳамда вояга етмаганларни сўроқ қилиш, таниб олиш, юзлаштириш, масофадан туриб видеоконференцалоқа воситаси ёрдамида тергов ҳаракатлари ўтказилади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бу каби махсус хоналар фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли кафолатларини таъминлаш, уларнинг шаъни ва кадр-қиммати камситилишига, қонуний манфаатлари чекланишига йўл қўймаслик, тергов қилиш жараёнида далилларни тўплаш ва мустаҳкамлашда далиллар мақбуллиги талабларига оғишмай ва қатъий риоя қилиш, шунингдек жиноят процесси иштирокчиларига нисбатан қийноққа солиш, психологик ва жисмоний тазйиқ ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёхуд кадр-қимматни камситувчи муомала турлари каби ноқонуний усулларни қўллашни бартараф этишга хизмат қилади».

«Жиноят натижасидаги руҳий жароҳатлар вояга етмаганларга жиддий таъсир кўрсатиб, уларнинг ўсиши ва ривожланишида салбий оқибатларга олиб келиши мумкин», – деди ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Саша Грауманн. «Судгача иш юритув жараёнида вояга етмаган жабрланувчи ёки гувоҳларнинг ҳимоя қилиш чораларини кўрилиши жуда муҳимдир. Бу уларнинг нормал ҳаётига имкон қадар тезроқ қайтишларига ёрдам беради».

«Бу каби чора-тадбирларни амалга ошириш учун ЮНИСЕФ Ўзбекистондаги барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан келгусида ҳамкорлик қилишга тайёр», – дея қўшимча қилди Саша Грауманн.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ИИВда "махсус тергов хонаси"нинг тақдимоти бўлиб ўтди (Видео)