22:00 / 17.01.2018
7 126

Шавкат Мирзиёев: "Ўзим юбилейдан икки кун олдин бориб уни кўраман"

Шавкат Мирзиёев: "Ўзим юбилейдан икки кун олдин бориб уни кўраман"
Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев раислигида Тошкент шаҳар ҳокимлигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берилганди.

Маълум қилинишича, йиғилишда бош вазир Абдулла Арипов Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳайкали Қашқадарё вилоятига ўрнатилишини айтган. Қарши тумани марказига ўрнатилаётган ҳайкалнинг очилиши 24 январь санасига режалаштирилган.

«Ўзидан аввалги раҳбарнинг номини сақлаш, обрўсини кўтариш фақат мард раҳбарларнинг қўлидан келади. Бу — менинг эмас, халқимизнинг фикри. Ҳамма ҳам бунга қодир эмас», — дейди йиғилишда сўзга чиққан Қашқадарё вилоятининг ҳокими Зафар Рўзиев.

Хаbar.uz нинг маълум қилишича, «Тадбирни юқори савияда ўтказиш керак. Ўзим юбилейдан икки кун олдин бориб уни кўраман», — деб таъкидлаган Шавкат Мирзиёев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев: "Ўзим юбилейдан икки кун олдин бориб уни кўраман"