09:32 / 18.01.2018
5 975

Универсал пульт ёрдамида водийлик йигитлар томонидан Jentraдан 13,4 млн. сўм ўғирлаб кетилди

Универсал пульт ёрдамида водийлик йигитлар томонидан Jentraдан 13,4 млн. сўм ўғирлаб кетилди
2018 йилнинг 14 январь куни соат 10:20да, номаълум шахслар ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, Чиноз тумани “Чиноз деҳқон бозори” рўпарасида яшовчи фуқаронинг автомашинасида ўғирлик бўлгани аниқланган.

Бу борадаги хабардан сўнг, Тошкент вилояти Чиноз тумани ИИБ ходимлари воқеа жойига етиб боришади.

ИИБ ходимларининг ўрганишлари ва жабрланувчининг кўрсатмасига кўра, Халилов Шерзодга тегишли “Жентра” русумли автомашинасидан 13 миллион 400 минг сўм пул маблағлари ўғирлаб кетилгани қайд этилган.

Ўғирлик ҳимоя пультини очувчи универсал “Пандора” номли пульт билан очилган ҳолда содир этилган бўлиб, олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу ҳолат фош этилган.

Жиноятни Фарғона вилоятида яшовчи, вақтинча ишсиз, 1982 йилда туғилган Маҳмуд Шералиев, Наманган вилоятида яшовчи, вақтинча ишсиз, 1984 йилда туғилган Жамшид Ҳакимов, Фарғона вилояти Бувайда туманида яшовчи, вақтинча ишсиз, 1972 йилда туғилган Расулжон Шухратов содир этганликлари аниқланган.

Воқеа юзасидан Тошкент вилояти Чиноз тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят процессуал кодекс талаби ва тергов сири боис юқорида келтирилган исм-шарифлар ўзгартирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Универсал пульт ёрдамида водийлик йигитлар томонидан Jentraдан 13,4 млн. сўм ўғирлаб кетилди