17:20 / 18.01.2018
5 600

Эксперт: Ўзбекистонда бензин нархлари нега кўтарилди?

Эксперт: Ўзбекистонда бензин нархлари нега кўтарилди?
Эксперт Акмал Абдураимов Ўзбекистон ички бозоридаги нархлар жаҳон нархларидан бир неча марта арзон эканини маълум қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

— Жаҳон банкининг маълумотларига кўра, масалан, Австриядаги нархлар даражаси Венгриядаги нархлардан 1,9 баробар, Венгрия билан Россия 1,3 баробар, Россия билан Ўзбекистон нархлари эса 1,2 баробар фарқ қилади. Ёки Ўзбекистон ва Австриядаги нархларни солиштирсак, 2,7 маротаба фарқ қилади, — дейди эксперт. — Шу билан бирга, Ўзбекистонда узоқ йиллар давомида амалга оширилган нархлар сиёсати нархлар даражасини ва нисбатларини бугунги кун учун номутаносиб ҳолга келтириб қўйган.

Экспертнинг фикрича, ҳозир бензин баҳоси нархлар ошганидан сўнг — 0,52 АҚШ доллари эквивалентини ташкил этяпти. Ҳозирги нархлар маҳаллий нефтни қайта ишлаш заводлари фаолиятининг энг кам даражадаги иқтисодий фойдалилигини таъминлаш учунгина етарли. Бензин нархлари кўп йиллар мобайнида жуда паст даражада сақланиб келган, яъни қўшни давлатлар бозорларида шакллантирилган нархига тўғри келмаслиги, унинг четга олиб кетилишига сабаб бўлган. Нефтни қайта ишлаш корхоналарининг зарарлари эса давлат бюджети ҳисобидан қоплаб келинган.

Ҳозирги кунда фақатгина Туркманистонда бензин нархи Ўзбекистондагидан пастроқ бўлиб, бир литри 0,28 АҚШ долларига тенг. Қозоғистонда 0,54 доллар, Қирғизистонда 0,62 доллар, Россияда 0,69 доллар, Тожикистонда 0,75 доллар.

Ривожланган мамлакатларда бензин нархи биздагидан кўра камида 3 баробар баланд. Масалан, Германияда 1,61, Буюк Британияда 1,62, Италияда 1,83 АҚШ долларига тенг, дейди эксперт.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Эксперт: Ўзбекистонда бензин нархлари нега кўтарилди?