24 йил давомида қамоқда ўтирган ўзининг ёзишича ноҳақдан ноҳақ қамалиб кетган Самандар Қўқоновнинг "Эркин яшаб, эркин меҳнат қиладиган ҳуррият даври келди!" номасини миллий ахборот агентлиги эълон қилди.
Ўзбек халқи кейинги юз йилликнинг ўзида чеккан жабру-жафолар, зулму-ситамлар, азобу уқубатлар, кўргуликлар, хўрлигу ҳақоратларнинг ўзини ҳисобласангиз Ер шари ҳозироқ қоқ иккига бўлиниб кетади, инсон зоти бунчалик қийноқларга дош беролмайди, дея ўйлайсиз. Аср бошида чор Россияси томонидан Ўзбекистонни мустамлакага айлантирилиши ва минг минглаб одамларнинг қатл қилиниши, 37 йиллардаги қатли омлар, 41-45 йиллардаги уруш туфайли бир ярим миллион юртдошларимизнинг ҳалок бўлиши, 50-60 йиллар шахсга сиғиниш давридаги қама қама, от-отлар, турғунлик давридаги қотилликлар, ва ниҳоят қайта қуриш даври келди деб, энди умид отига минаётганимиздаги хунрезликлар, бизга ўхшаб ноҳақдан ноҳақ қамалиб кетган минглаб одамларнинг аянчли қисмати, буларнинг барини ҳисоблайверсангиз нақ қиёмат қойим кўз олдимизга келади. Аммо халқимиз иродали, сабот-матонатли экан, бу жабру-жафоларнинг ҳаммасини босиб ўтди ва омон қолди. Мен, шахсан ўзим Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг халқимиз бошига Президент бўлиб келишини, Худонинг бизга юборган инояти деб биламан.
Тўғриси, 24 йил қамоқда ўтирган одам, Шавкат Миромоновичга бирданига ишонишим қийин бўлди. Лекин, Шавкат Мирзиёев туфайлигина бугун озодликдаман, менга берилган 27 йиллик қамоқ муддатини 24 йилини ўтаб, озодликка чиқдим. Мен, Шавкат Мирзиёевга нафақат ўз номимдан, балки яқиндагина авф этилган 2700 маҳбуснинг номидан ҳам раҳмат айтаман, мен сингари Шавкат Мирзиёевнинг шарофати билан озод этилган минглаб инсонлар номидан ҳам раҳмат айтаман!
Мана энди халқимиз эркин яшайдиган, эркин меҳнат қиладиган, меҳнат қилиб эркин яшайдиган ҳақиқий ҳуррият даври келди. Халқимиз бундан кейин ҳалол меҳнат қилиб, бир тан-у бир жон бўлиб, аҳил иноқликда, ҳамжиҳатликда, ўз топганига ўзи эга бўлиб яшаса, ош еган косаси олтиндан бўлади. Биз энди, ўз ерига, ўз эркига, ўз саодатига ўзи эга халқмиз. Энди нафақат заводлар қурамиз, балки завод қурадиган заводлар ҳам қурамиз. Биз энди нафақат қора ишчи кучи бўлиб кун кўрамиз, балки илм кучи билан, тафаккур кучимиз билан ҳам дунё тараққиётига ўз хиссамизни қўшишга қодир бўлиб кун кўрамиз, ҳур яшаймиз. Муҳими бизга мана шундай улуғ ислоҳотларни тақдим этаётган миллатимиз сардори, Президентимиз бор. Президентимизни эса нафақат ғайрат шижоати, юксак тафаккури, балки буюк қалби ҳам бор. Мен каби минглаб мазлумларни ёруғликка олиб чиққан Шавкат Миромоновичга фақат ва фақат омад ёр бўлишини Худодан сўраб қоламан! Барча юртдошларим олдида таъзимдаман!
Самандар Қўқонов
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди