Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташрифни пиллахонадан бошлади

  • Жамият
  • 19-01-2018, 14:21
  • 536
  • Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташрифни пиллахонадан бошлади
    Бироз аввал, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.

    Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташрифини Термиз туманидаги "Inter Silk Pro" қўшма корхонасига қарашли пиллахона билан танишишдан бошлади. Бу ерда Хитой технологияси асосида инновацион усулда пилла етиштирилиб, қайта ишлаш тармоқларига етказиб берилмоқда.

    Шу ернинг ўзида вилоятда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, иссиқхоналар, анорзорлар, ёнғоқзорлар, интенсив боғ ва токзорлар, коврак ва писта плантациялари, балиқчилик ва паррандачилик комплекслари ташкил этиш, ер ўлчашда учувчисиз авиация тизимидан фойдаланиш каби лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

    Давлат раҳбари мазкур лойиҳалар юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

    loading...
    Яндекс.Метрика