07:03 / 20.01.2018
6 696

Имом Бухорий устозининг илмидаги хатоликни тузатгани ҳақида эшитганмисиз?

Имом Бухорий устозининг илмидаги хатоликни тузатгани ҳақида эшитганмисиз?
Имом Бухорийнинг муборак исми Ислом оламида катта ҳурмат билан тилга олиниши бежиз эмас. Боиси бу улуғ бобомиз ҳадис илмининг билимдонигина бўлиб қолмай, уларнинг саҳиҳ (ишонарли) ва саҳиҳ эмаслигини ҳам ажрата билган ва бугунги кунда Қуръони каримдан кейинги муборак китоб дея тан олинган “Саҳиҳи Бухорий”ни тузган. Мана шу аждодимиз ўн бир ёшида устози ад-Дохилийнинг илмидаги хатоликни тузатган экан.

Ўзбекистон маърифатпарварлар жамиятининг раиси Убайдулла Уватовнинг маълумот беришича, воқеа қуйидагича бўлган: кунлардан бир куни ўз даврида таниқли муҳаддислардан саналган ад-Дохилий толибларга сабоқ бераётиб, бир ҳадисни шарҳлаган ва буни “Суфён Абу Зубайрдан, у Иброҳимдан ривоят қилган” дея маълумот берган. Шунда шогирди Имом Бухорий “Абу Зубайр ҳеч вақт Иброҳимдан ривоят қилмаган” дея эътироз билдирган. Ўз шогирдидан бу сўзни эшитган устоз дағаллик билан унинг сўзини бўлади. Шунда шогирд хотиржамлик билан “Агар ишонмасангиз асл манбага қаранг” дейди. Устоз манбага қараб ўн бир ёшли боланинг гапи тўғрилигига тан беради. Улар ташқарига чиқишгач, ад-Дохилий шогирдидан “Эй бола, бу ёғи энди қандоқ бўлади?” дея сўрайди. Шунда ал-Бухорий ҳозиржавоблик билан “Зубайр ибн Адий Иброҳимдан ривоят қилган” дея жавоб беради. Шундан кейин устоз қалам олиб, ёзганларини тузатиб қўяди.

Шунинг учун айтишса керак-да: бўладиган бола болалигидан билинади. Имом Бухорийдек буюк аждодимиз болалигида ҳам ўта зеҳнли ва илмли бўлган экан.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Имом Бухорий устозининг илмидаги хатоликни тузатгани ҳақида эшитганмисиз?