Ақтўбе фожиаси сабаблари маълум бўлди! Гувоҳлар терговда барчасини очиқ айтди

  • Жамият
  • 20-01-2018, 20:19
  • 17 515
  • Ақтўбе фожиаси сабаблари маълум бўлди! Гувоҳлар терговда барчасини очиқ айтди
    Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида ёниб кетган автобусда ҳалок бўлганларнинг тўлдирилган рўйхати ҳақида хабар берган эдик.

    Ушбу автобусдаги ёнғиндан омон қолганлар кеча, 19 январдан бошлаб тергов органлари томонидан сўроқ қилинмоқда. Қозоғистон ИИВ ўринбосари Ерлан Тургумбаевнинг таъкидлашича, ёнғин автобус салонининг бензинда ишлайдиган оловли лампада иситилгани туфайли келиб чиққан. Бу ҳақда Қалампир нашри ёзмоқда.

    Автобус ёнган жойдан бензинда ишлайдиган бу оловли лампа ҳам топилган. Тергов жараёнида автобус салонида яна 5 литрлик сиғимга эга бўлган пластмасса идишда бензин сақлангани ҳам аниқланган. Тирик қолганлар буни тасдиқлашган.

    Ерлан Тургумбаевнинг таъкидлашича, автобус ўчиб қолган ва салон совиб кетган. Шунда бензинда ишлайдиган оловли лампадан салон ичини иситишда фойдаланишган. Бу лампадан деярли икки соат давомида узлуксиз фойдаланишган ҳамда бунинг оқибатида автобуснинг ичи газ билан бензиннинг ёнишидан ҳосил бўладиган ҳаво аралашмасига тўлиб қолган. Бензин турган идишдаги ёқилғи бехосдан лампадан чиқаётган оловга тўкилиб кетганидан кейин, аланга авж олиб кетган ва 5 дақиқада автобус ёниб тугаган.

    Шунинг учун бу ерда ЙТҲ рўй бергани ёки жиноий аломатлар инкор қилинади. Чунки, воқеа жойида совуқ, ўқотар қуроллар ёки ўқ-дори воситалари аниқланмаган. Лекин, ўз вазифасига совуққонлик билан муносабатда бўлиш аломатлари мавжуд.

    loading...
    Яндекс.Метрика