11:30 / 22.01.2018
8 960

ДТМ: Тест синовларида кимлар чет тили бўйича имтиҳондан озод қилинади?

ДТМ: Тест синовларида кимлар чет тили бўйича имтиҳондан озод қилинади?
Давлат тест маркази ахборот хизматининг маълумотларига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги «Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 610-сонли қарорига асосан 2018 йил 1 январдан бошлаб малака сертификатига эга бўлган талабгорларга сертификатни олгандан бошлаб 3 йилгача амалда бўладиган қуйидаги имтиёзлар берилади:

— чет тилини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги А2 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатига эга бўлган умумий ўрта таълим муассасалари битирувчилари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга киришда саралаш тест синовлари рўйхатига киритилган чет тили (инглиз, немис, француз) фани бўйича тест синовидан озод этилади ва уларга чет тили фанидан максимал балл берилади;

— чет тилини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги Б1 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатига эга бўлган абитуриентлар олий таълим муассасалари бакалавриат йўналишларига ўқишга киришда тест синовлари мажмуасига киритилган чет тили (инглиз, немис, француз) фани бўйича тест синовидан озод этилади ва уларга чет тили фанидан максимал балл берилади;

— чет тилини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги Б2 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатига эга бўлган абитуриентлар олий таълим муассасаларининг магистратурасига киришда тест синовлари мажмуасига киритилган чет тили (инглиз, немис, француз) фани бўйича тест синовидан озод этилади ва уларга чет тили фанидан максимал балл берилади;

— чет тилини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги Б2 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатига эга бўлган умумий ўрта, ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари педагоглари аттестация жараёнида малака синови учун белгиланган максимал балл билан баҳоланади ва тест синовидан озод этилади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда чет тилини эгаллаш ва билиш даражасини баҳолаш учун жойларда талабгорлар сонидан келиб чиққан ҳолда гуруҳларни ташкиллаштириш, вилоятларда тест синовларини ташкил қилиш, топшириқ шакллари ва тест синовларини ўтказиш билан боғлиқ бошқа ташкилий масалаларга доир муҳокама жараёни кетмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ДТМ: Тест синовларида кимлар чет тили бўйича имтиҳондан озод қилинади?