18:15 / 22.01.2018
12 390

Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун…

Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун…
Мамлакатимиздаги ҳар бир туман ҳокимиятлари қошида “Ягона дарча” хизмати ташкил этилган. Тадбиркор бўлмоқчи бўлган барча фуқаролар, ўзлари ташкил этаётган корхонани рўйхатдан ўтказиш учун ушбу хизматга мурожаат қилиш керак. Корхона ёки фирма очмоқчи бўлган фуқаро энг аввало унга ном қўйиши керак бўлади. Агарда у янги иш ўринлари яратмоқчи бўлса, корхонани маъсулияти чекланган жамият деб рўйхатдан ўтказади. Барча ҳужжатлар расмийлаштирилгач, ўзларига маъқул келган банк билан шартнома тузиб, ҳисоб рақамига эга бўлади. Ушбу босқичлардан сўнг банкка кредит олиш учун мурожаат қилиш мумкин.

Ҳар бир банкда кредит бўлими ташкил этилган бўлиб, мутахассислар бўлажак тадбиркордан ўз тавсияларини аямайдилар. Тадбиркорликни ривожлантириш тўғрисидаги қарорга мувофиқ ҳозирда нафақат юридик, балки жисмоний шахсларга ҳам кредит ажратилмоқда. Хонадонида қорамол, паррандачилик ва яна бошқа хўжалик тури билан шуғулланмоқчи бўлганлар учун алоҳида имтиёзлар белгиланган. Уларга патент очиш, бизнес режа тузиш каби қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди. Фақат ўз яшаш жойидаги маҳалласидан тавсиянома олиб келиши талаб этилади. Ана шу ҳужжатлар билан кредит олиш имконига эга бўладилар.

Аҳоли ўртасида йирик тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган, ўз корхонасини ташкил этиш истагида юрган кўплаб фуқароларимиз бор. Уларга юқорида келтирилган талаблардан ташқари бизнес режа тузиш тавсия этилади.

Манба: maslahat.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун…