17:12 / 22.01.2018
6 807

"Тирикчилик деб йўлга отланган паҳлавон ўғилларимдан ажралдим" (видео)

"Тирикчилик деб йўлга отланган паҳлавон ўғилларимдан ажралдим" (видео)
Ўзбекистон ФВВ эълон қилган Ақтўбедаги фожиада ҳалок бўлганларнинг тўлиқ рўйхатига наманганлик 31 нафар фуқаро киритилган. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Рўйхатга кўра, улардан 20 нафари Тўрақўрғон, 8 нафари Косонсой ва 3 нафари Учқўрғон туманидан.

Ҳалок бўлган косонсойликларнинг барчаси тумандаги Чиндовул қишлоғидан. Тўрақўрғонликларнинг 10 нафари туманнинг Катта Қурама маҳалласида яшаган.

«10 нафар маҳалладошимизнинг фожиада ҳалок бўлгани биз учун катта зарба, оғир мусибат бўлди. Қурбонларнинг оилаларига ҳокимлик ва ҳомийлар томонидан барча зарур ёрдам кўрсатиляпти», — дея таъкидлади Катта Қурама МФЙ раиси Аҳмадали Мусабоев.

«Паҳлавон ўғилларимдан ажрадим. Улар тирикчилик учун, оиламизга ёрдам бўлсин деб яхши ният билан Россияга йўл олганди», — дейди мазкур маҳаллада истиқомат қилган ака-ука Ҳамидулло ва Ҳабибулло Мадраҳимовларнинг отаси.

Аввал хабар берганимиздек, Наманганда вилоят ҳокими бошчилигидаги махсус комиссия иш олиб бормоқда. Тўрақўрғонда ҳалок бўлганларнинг оилаларига 5 миллион сўмдан маблағ ажратилди. Марҳумларни сўнгги йўлга кузатиш тадориги кўрилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » "Тирикчилик деб йўлга отланган паҳлавон ўғилларимдан ажралдим" (видео)