20:50 / 22.01.2018
6 189

Тошкентда совуқ сув учун 100 сўм миқдорида махсус устама ҳажми тасдиқланди

Тошкентда совуқ сув учун 100 сўм миқдорида махсус устама ҳажми тасдиқланди
Пойтахтда ичимлик суви таъминоти хизматлари тарифларига бир куб метр учун 100 сўм миқдорида махсус устама ҳажми тасдиқланди. Бу ҳақда Тошкент ҳокимининг 12 январдаги қарорига таяниб хабар қилади «Газета.uz».

Нашрнинг эслатиб ўтишича, ўтган йили ташкил этилган Турар жой-коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармасини шакллантириш манбалари сифатида ичимлик суви хизматлари тарифларига махсус устама белгилаш ҳам киритилган эди.

«Ҳужжатда ушбу устама айнан қайси истеъмолчилар гуруҳи учун экани кўрсатилмаган, бундан мазкур устама ичимлик суви хизматларидан фойдаланувчи барча истеъмолчиларга мажбурий равишда қўлланилади, деган хулосага келиш мумкин», — деб ёзади Norma.

Шундай қилиб, ҳисоблаш ускунаси бўлган тақдирда истеъмол қилинган ҳар куб метр совуқ сув нархи фуқароларга 600 сўмга (хабар эълон қилинган санада тариф — 1 куб метр учун 500 сўм) айланади.

Ҳисоблаш ускунаси бўлмаган тақдирда тўлов оширилган 1,5 коэффициент қўлланилган ҳолда ҳисоб-китоб қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда совуқ сув учун 100 сўм миқдорида махсус устама ҳажми тасдиқланди