10:02 / 23.01.2018
8 990

Энди "прописка"сиз ҳам ишга жойлашиш мумкин...

Энди "прописка"сиз ҳам ишга жойлашиш мумкин...
Ўзбекистонда вақтинчалик ёки доимий пропикасиз фуқароларни ишга қабул қилишдаги тақиқ бекор қилинди. Бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг 22 январдаги 2017−2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланган қарорида кўзда тутилган. Бу ҳақда gazeta.uz ёзмоқда.

«Ўзбекистон 24» телеканали «Ахборот 24» дастурининг хабар қилишича, шу билан бир қаторда вақтинчалик ёки доимий прокискасиз яшовчи фуқароларни ишга олганлиги учун иш берувчиларни жавобгарликка тортиш ҳам бекор қилинди.

2018 йилги Давлат дастурига мувофиқ, Тошкент ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган фуқароларга иккиламчи бозордан кўчмас мулк харид қилиш имкониятини тақдим этиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда ички туризмни ривожлантириш мақсадида вақтинча пропискасиз (яшаш жойи бўйича ҳисобга турмасдан) бўлиш муддати узайтирилади.

Давлат дастури 231 банддан иборат. Ҳужжатда, шунингдек 37 та қонунни қабул қилиш кўзда тутилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энди "прописка"сиз ҳам ишга жойлашиш мумкин...