10:40 / 23.01.2018
5 194

Хориждаги ҳамюртларни жалб қилиш учун раҳбар лавозимларига очиқ танлов ўтказилади

Хориждаги ҳамюртларни жалб қилиш учун раҳбар лавозимларига очиқ танлов ўтказилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан қабул қилинган «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш йили» давлат дастурига кўра, хориждаги ҳамюртларни Ўзбекистондаги ислоҳотлар жараёнларига фаол жалб қилиш мақсадида раҳбар ва мутахассис лавозимларига очиқ танловлар эълон қилиш тартиби белгиланади.

Жорий йилда, шунингдек, Россия Федерациясининг Екатеринбург, Владивосток, Қозон, Ростов-Дон ҳамда Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳарларида Ўзбекистоннинг янги консуллик идоралари очилиши кўзда тутилмоқда.

Давлат дастури 231 банддан иборат бўлиб, унга кўра 37 та қонун қабул қилиниши белгиланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хориждаги ҳамюртларни жалб қилиш учун раҳбар лавозимларига очиқ танлов ўтказилади