Сеулда Ким Чен Иннинг портрети ёқиб юборилди

  • Жамият
  • 23-01-2018, 12:02
  • 202
  • Сеулда Ким Чен Иннинг портрети ёқиб юборилди
    22 январь куни Сеулда бир гуруҳ намойишчилар Олимпиада ўйинлари ўтказиладиган жойни кўздан кечириш мақсадида келган Шимолий Корея раҳбарияти делегациясини норозилик намойиши билан кутиб олишди. Бу ҳақда “Yonhap News” хабар берди.

    Меҳмонлар бўлган поезд вокзалга етиб келганида, намойишчилар намойиш уюштириб, КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг фотосуратини, кейин эса мамлакат миллий байроғини ёқиб юборишди.

    “Пхёнчандаги қишки Олимпиада ядровий қуролланиш ва Шимолий Корея тузумини тарғиб қилган Ким Чен Иннинг Олимпиадасига айланади”, дея чиқиш қилишди намойишчилар.

    Бундан ташқари, Олимпиада ўйинларининг очилиш маросимида икки давлат спортчиларининг чиқиши учун махсус яратилган Бирлашув байроғи ҳам ёқиб юборилди.

    Яндекс.Метрика