12:40 / 23.01.2018
8 555

Тошкентдаги «Золотая рыбка» саунаcида фоҳишалик билан шуғулланувчи аёллар аниқланди (фото)

Тошкентдаги «Золотая рыбка» саунаcида фоҳишалик билан шуғулланувчи аёллар аниқланди (фото)
2018 йилнинг 20 январь куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан, Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган «Золотая рыбка» номли саунада текширув ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.

Мазкур текширув давомида фуқаролар 1998 йилда туғилган Ташкенбаева Камолахон Ботир қизи, 1990 йилда туғилган Раззоқова Умида Махмудовна ва 1992 йилда туғилган Валиева Кумушлар саунада фоҳишалик билан шуғулланиб, мижозлар билан жинсий алоқа қилиб келганликлари аниқланган.


Мазкур ҳолат юзасидан ушбу муассаса раҳбари, 1983 йилда туғилган Абдурахманова Лутфиниса Абдурахмон қизига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 223-моддаси 3-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Шунингдек К.Б.Ташкенбаева, У.М.Раззоқова ҳамда К.Валиеваларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 190 ва 223-моддасига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.



arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентдаги «Золотая рыбка» саунаcида фоҳишалик билан шуғулланувчи аёллар аниқланди (фото)