08:04 / 26.01.2018
8 689

Касб-ҳунар коллежларида таълим муддати минимумгача қисқаради

Касб-ҳунар коллежларида таълим муддати минимумгача қисқаради
Касб-ҳунар коллежларида ўқув жараёнини ташкил этишга ва уларнинг бўш вақтларини банд этишнинг самарасиз механизми ўқувчилар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик ва жиноий қилмишлар ортишига, уларнинг ўқишга қизиқиши ҳамда давоматнинг тушиб кетишига сабаб бўлмоқда.

KUN.UZ мухбирининг 25 январь куни Президент матбуот хизмати томонидан ташкил қилинган брифингда тақдим этилган маълумотга асосланиб хабар беришича, 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб 11 йиллик ўрта таълим тизимига ўтилиши жамоатчилик, ота-оналар ва 9-синфлар битирувчилари томонидан кенг қўллаб-қувватланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига мувофиқ, илғор хорижий мамлакатлар тажрибаси асосида умумий ўрта, ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш, малакали кадрлар тайёрлаш учун шарт-шароитлар яратиш ва битирувчилар бандлигини таъминлаш, шунингдек 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш мақсадида қатор ишларнинг амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

Жумладан, 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб мажбурий умумий ўрта ва ўрта-махсус таълим, шу жумладан ихтисослаштирилган мактабларда, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаб-интернатларида, ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактаб-интернатларида ҳамда академик лицейларда узлуксиз ва 11 йиллик муддатда амалга оширилади.

2019-2020 ўқув йилидан бошлаб касб-ҳунар коллежларига ўқишга қабул қилиш умумтаълим мактабларининг 11-синфлар битирувчилари ҳисобидан ихтиёрийлик асосида тегишли мутахассисликка, касбга эга бўлиш учун 6 ойдан 2 йилгача бўлган ўқитиш муддатларида амалга оширилади.

Касб-ҳунар коллежларига 2017-2018 ўқув йилига қадар (ушбу ўқув йили қўшилган ҳолда) ўқишга қабул қилинган ўқувчилар ўқишни ўзлари таълим олаётган касб-ҳунар коллежларида амалдаги ўқув дастурлари асосида белгиланган тартибда тугатишади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Касб-ҳунар коллежларида таълим муддати минимумгача қисқаради