20:30 / 29.01.2018
9 790

Зангиотадаги янги ҳибсхона нега саккиз қиррали шаклда бунёд этилди?

Зангиотадаги янги ҳибсхона нега саккиз қиррали шаклда бунёд этилди?
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи – Ички ишлар вазирининг Матбуот котиби Қутбиддин Бурҳонов Зангиота туманидаги янги ҳибсхона ҳақида ЎзА’га маълумот берди.

– Президент қарори асосида Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ҳудудида халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган тергов ҳибсхонаси қурилди, – дейди Қутбиддин Бурҳонов. – Ҳозирги кунда “Тоштурма”да сақланаётган маҳкум ва маҳбусларнинг барчаси янги бинога кўчирилди. Халқ орасида “Тоштурма” номи билан машҳур Тошкент шаҳридаги 1-сонли тергов ҳибсхонаси 1891 йилда Чор Россияси амалдорлари буйруғига биноан тошдан барпо этилган. Ўзаро ер ости ва ер усти йўллари билан бир-бирига боғланган тўрт корпус мавжуд бўлса-да, бинонинг умумий аҳволи бугунги кун талабларига, халқаро стандартларга жавоб бермасди.

Унинг сўзларига кўра, бинони лойиҳалаштиришда иқлим шароити, санитария ва хавфсизлик талаблари, жазони ижро этишга оид барча жиҳатлар ҳисобга олинган. Бинони қуриш ва жиҳозлашда замонавий технология ва материаллардан фойдаланилган.

- Ошхона, кутубхона, ювиниш хонаси ва бошқа маиший хизмат кўрсатиш хоналари ҳар томонлама қулай. Махсус контингентга зарур бўлган тиббий ёрдам кўрсатиш ва уни ташкиллаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Озиқ-овқат ва дори-дармонларни сақлаш учун замонавий музлаткичлар ўрнатилган, - дейди у. - Халқаро ва замон талабларига жавоб берувчи, қурилиши ва жиҳозланиши жиҳатидан МДҲ давлатлари ичида ягона ҳисобланган ушбу ҳибсхона саккиз қиррали юлдуз шаклида қурилгани камераларга ҳар томонлама ёруғлик тушишини таъминлайди. Маҳкум ва маҳбусларнинг яқин қариндошлари, адвокатлари билан учрашув хоналари мавжуд. Бу хоналар барча талабларга жавоб беради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тоштурма янги жойга кўчирилаётгани ҳақида хабар берилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Зангиотадаги янги ҳибсхона нега саккиз қиррали шаклда бунёд этилди?