20:58 / 30.01.2018
9 607

Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов мақбараси очилди (фото)

Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов мақбараси очилди (фото)
Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов мақбараси очилди. Мажмуанинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди ва нутқ сўзлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Хабарингиз бор, Биринчи Президент, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов ўз васиятига кўра, Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуаси ёнида дафн этилган эди.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бу ерда Ислом Каримовнинг давлат ва халқ олдидаги буюк хизматларига муносиб улуғвор мақбара мажмуа бунёд этилди.

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилиб, Биринчи Президент хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Қуръон тиловат қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига ҳам гул қўйди.
Шу куни Форумлар мажмуасида элга эҳсон оши тортилди.

Фото: «President.uz»


Фото: «President.uz»


Фото: «President.uz»


Фото: «President.uz»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов мақбараси очилди (фото)