14:30 / 03.02.2018
13 475

Ўзбекистон президенти аёллар тўғрисидаги Фармонга имзо чекди

Ўзбекистон президенти аёллар тўғрисидаги Фармонга имзо чекди
Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент Фармони эълон қилинди, деб хабар қилди «Мулоҳаза» нашри.

Фармон билан хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш мақсадида бир қатор тадбирлар белгиланди.
Хотин-қизлар қўмитаси раиси ва унинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари энг авввало:

— оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларни ўз вақтида аниқлаш, улар билан якка тартибда ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бориш, уларни манзилли қўллаб-қувватлаш;

— хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, улар ўртасида оилавий ва хусусий тадбиркорликни, ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича амалий чораларни амалга ошириш;

— хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчилик профилактикасини самарали ташкил этиш, шу жумладан, уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлашга шахсан жавобгардир.

Хотин-қизлар қўмитаси ва «Оила» маркази вакилларини уларнинг вазифалари ва фаолият йўналишлари билан боғлиқ бўлмаган йиғилишларга ва бошқа тадбирларга жалб этиш таъқиқланди.

Хотин-қизлар қўмитаси қошидаги Республика «Оила» илмий-амалий маркази негизида ташкил этилиб унинг асосий вазифалари энг аввало, «Соғлом оила — соғлом жамият» концептуал ғоясини ҳаётга татбиқ этишдир.

Хотин-қизлар қўмитаси марказий аппарати ходимларига нисбатан ҳар ойлик устамалар белгиланиб, хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташкил этилмоқда.

2018 йил 1 мартдан бошлаб Хотин-қизлар қўмитаси, Республика «Оила» маркази ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари бошқарув аппарати ходимлари таркибига кирувчи пенсионерларга, уларнинг бу ташкилотлардаги фаолияти ягона бўлган тақдирда, пенсиялари тўлиқ тўланади.

Жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланиши ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган хотин-қизларга бериладиган «Мўътабар аёл» кўкрак нишони таъсис этилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон президенти аёллар тўғрисидаги Фармонга имзо чекди