06:30 / 06.02.2018
6 094

Коллежнинг директори ҳам ўқитувчиси ҳам ёлғончими? (Видео)

Коллежнинг директори ҳам ўқитувчиси ҳам ёлғончими? (Видео)
“Ёшлар” телеканали журналисти Бўка туманидаги “Аграсаноат ва транспорт касб-ҳунар коллежи”га бориб, ўқувчиларнинг дарсга қатнашиш ҳолатини ўрганди.

Ўқитувчи дарсда ҳамма борлигини, фақат 4 та ўқувчи бироз кечикиб келганини таъкидлаган бўлса, ўқувчи бошқа ўқувчининг ўрнидан дарсда қатнашаётганини росмана тан олди.

- “Мени ўқитувчи чақириб, ҳозир келмаган ўқувчининг ўрнида дарсда қатнашиб турасан дедилар”, дейди у.

Ўқитувчику майли, коллеж раҳбарининг “ёлғон” гапираётгани мутлоқо тушунарсиз бўлди.

Коллеж ўқувчиларидан бири директор уни чақириб, ҳали дарсга келмаганларнинг ўрнида ўтириб туришини тайинлаганини айтиб берди.

Шубҳасизки, қайси бир ўқувчи директорнинг айтганини қилмайди.

Хуллас, коллежлардаги аҳвол ўзгарди, ўқувчилар ўз вақтида дарсга келмоқда деб турган бир пайтимизда, Бўкадаги коллеж “аҳвол ҳамон ўша-ўша” эканлигини исботлаб бермоқда.
[media=https://youtu.be/HIVlKhbqd38]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коллежнинг директори ҳам ўқитувчиси ҳам ёлғончими? (Видео)