12:49 / 06.02.2018
7 527

Урганчда мудҳиш қотиллик: коллеж ўқувчиси онаси ва ўгай укасини ўлдирди

Урганчда мудҳиш қотиллик: коллеж ўқувчиси онаси ва ўгай укасини ўлдирди
Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежининг биринчи босқич ўқувчиси О.А. 2018 йилнинг 31 январь куни онаси Г.Т. билан жанжаллашиб, ғишт бўлаги билан унинг бош қисмига бир неча маротаба уриб, тан жароҳати етказади ва аёллар рўмоли билан бўғиб ўлдиради. Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашри ёзмоқда.

Машъум воқеа содир бўлган пайтда О.нинг шу уйда яшовчи ўгай укаси А.М. онасига тегмасликни сўраб ялиниб-ёлворади. Аммо кўзлари қонга тўлган қотил ўзи билан бир қориндан талашиб тушган укасини ҳам аямайди. Беш яшар А.ни ҳам аёллар рўмоли билан бўғиб ўлдириб, жиноят изини яшириш мақсадида жасадни жомадонга жойлаб тунда уй ертўласига тушириб қўяди. Қўшниларнинг ҳушёрлиги ва огоҳлиги натижасида ушбу жиноят ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар қилинади.

Дастлабки суриштирув натижаларига кўра, жиноятга алоқадор томонларнинг шахсига оид маълумотлар аниқланди. Маълум бўлишича, Г.Т. икки марта никоҳсиз турмуш қуриб, ҳар турмушидан бир нафардан фарзандли бўлган. Илгари судланган. Тайинли бир иш билан шуғулланмай, енгил-елпи ҳаёт кечиришга одатланган. Носоғлом муҳит шаклланган оилада тарбияланган О. ҳам 2017 йилнинг март ойида ўғирлик жинояти содир этиб судланган. Ички ишлар органларида профилактик ҳисобда турган. Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Урганчда мудҳиш қотиллик: коллеж ўқувчиси онаси ва ўгай укасини ўлдирди