08:30 / 07.02.2018
7 362

Ўқишга киритмоқчи бўлиб 8000 доллар пул олган мураббийлар қўлга олинди

Ўқишга киритмоқчи бўлиб 8000 доллар пул олган мураббийлар қўлга олинди
Бухоро шаҳрида яшовчи, 1999 йилда туғилган Акбар Норқулов ҳамда Қоракўл туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган Оғабек Чориев Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилишди.

Улар аризада Бухоро шаҳридаги Олимпия заҳиралари коллежининг мураббийлари, “Собир” ҳамда “Ғолиб” исмли шахслар Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия институтига ўзларининг танишлари орқали ўқишга киритиб қўйишни ваъда бериб, уларнинг ҳар биридан 4000 АҚШ долларидан жами 8000 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилганлигини, шу сабабли ушбу шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраганлар.

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда Прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК Департаменти ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-тадбирлар давомида, 1988 йилда Навоий вилояти Учқудуқ шаҳрида туғилган, Бухоро шаҳар, А.Жомий кўчаси 5-уй, 25-хонада яшовчи, Бухоро Олимпия захиралари коллежи мураббийси Ташев Сабир Сулейманович ҳамда 1977 йилда Бухоро шаҳрида туғилган, Бухоро шаҳар Сабингарон қишлоғи, 1-уйда яшовчи, Бухоро Олимпия захиралари коллежи мураббийси Казаков Ғолиб Ғафуровичлар Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия институтига ўқишга кириш истагида бўлган фуқаролар О.Чориев ва А.Норқуловларнинг ҳар биридан 4000 АҚШ долларидан жами 8000 АҚШ долларини олаётган вақтларида жиноят устида қўлга олиндилар.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ Тергов Бошқармаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўқишга киритмоқчи бўлиб 8000 доллар пул олган мураббийлар қўлга олинди