17:20 / 07.02.2018
6 601

8-синф ўқувчиси ғазалхонлик танловида ғолиб бўлди ва Spark автомашинасини ютиб олди

8-синф ўқувчиси ғазалхонлик танловида ғолиб бўлди ва Spark автомашинасини ютиб олди
Навоий вилояти Кармана туманидаги 4-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Иброҳим Ғаффоров “Навоийлик ёш ғазалхонлар” танловида иштирок этиб, вилоят ҳокимлиги томонидан Spark автомобилини ютиб олди.

Бугун, 6 февраль куни Навоий вилоят ҳокимлиги, Республика Маънавият тарғибот маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Навоий давлат педагогика институти, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳамкорлигида “Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни” мавзусидаги II анъанавий халқаро илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Халқаро анжуман доирасида ғазалхонлик танлови ташкил этилган. Унда 100 дан ортиқ вилоят ёшлари қатнашган. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг вилоят Сардорлар Кенгаши сардори Иброҳим Ғаффоров 1-ўринни кўлга киритиб Навоий вилоят ҳокими Қобул Турсунов томонидан Spark автомашинаси билан тақдирланди.

Халқаро анжуманда Туркия, Россия, Эрон, Авғонистон, Тожикистон, Қозоғистон, Озарбайжон ва Мўғилистон давлатларининг олимлари ҳамда ўзбек Академиклари Бахтиёр Назаров, Тўра Мирзаев, Наим Каримов ҳамда бир гуруҳ адабиётшунос олимлар қатнашди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 8-синф ўқувчиси ғазалхонлик танловида ғолиб бўлди ва Spark автомашинасини ютиб олди