23:39 / 07.02.2018
5 756

Масжидда ўғирлик содир этган шахс ушланди

Масжидда ўғирлик содир этган шахс ушланди
4 февраль куни 18:45 лар орасида Д.Ш. (1994 йилда туғилган) «Зангиота» жомеъ масжидининг таҳоратхонасида қаровсиз қолдирилган қора куртка ҳамда ичидаги паспортни ўғирлаб, жуфтакни ростлаган.

Аниқланишича, куртка фуқаро М.Х.га (1998 йилда туғилган) тегишли бўлган. Ички ишлар ходимларининг тезкор тадбири натижасида фуқаро Д.Ш. ушланган.

Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми ва 227-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши кўзғатилиб, туман ички ишлар бошқармаси тергов бўлими томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Одамлар масжидларга кўнглини, қалбини поклагани борса, айрим инсофидан айрилган кимсалар бу муқаддас жойда ўғрилик содир этиб, икки карра гуноҳга ботадилар ва қолаверса, қонун олдида ҳам мулзам бўлиб қоладилар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Масжидда ўғирлик содир этган шахс ушланди