23:41 / 07.02.2018
7 249

Шавкат Мирзиёев: «Ҳеч нима бермаяпмиз-да, яхши оила бўлишини кутиб ўтирибмиз» (видео)

Шавкат Мирзиёев: «Ҳеч нима бермаяпмиз-да, яхши оила бўлишини кутиб ўтирибмиз» (видео)
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бугун, 7 февраль куни хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур йиғилишда Президент хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни, ҳақ-ҳуқуқлари ва тарбиясига алоҳида тўхталди. Охирги йилларда аёллар ўртасидаги жиноятчилик кўпайганини алоҳида таъкидлади.

— Оилага алоҳида эътибор берайлик. Айниқса, қиз бола тарбиясига. Биз аввал бериб, кейин кутишимиз керак. Ҳеч нима бермаяпмиз-да, яхши оила бўлишини кутиб ўтирибмиз. Яхши оила бўлмайди, бунинг учун курашиш лозим. Қорақалпоғистон ва Хоразмда бошқача, Андижон ва Фарғонада бошқача тарбия беришади қиз болага. Ҳатто Фарғона ва Қўқонда бу фарқланади. Биз ҳам тарбияни мактабдан бошлашимиз керак, кейин ўрта махсус ва олий таълимга ўтамиз, — деди давлат раҳбари.

Қуйидаги видеолавҳа орқали батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев: «Ҳеч нима бермаяпмиз-да, яхши оила бўлишини кутиб ўтирибмиз» (видео)