17:35 / 09.02.2018
5 858

Шавкат Мирзиёев Қодирий ва Чўлпон ижодига алоҳида эътибор қаратди

Шавкат Мирзиёев Қодирий ва Чўлпон ижодига алоҳида эътибор қаратди
Давлат раҳбари ташаббуси билан Олмазор тумани Қичқириқ канали бўйида маданият ва истироҳат боғи барпо этилиши режалаштирилган эди. Шавкат Мирзиёевга мазкур парк лойиҳаси юзасидан маълумот берилди.

Боғда болалар ва спорт майдончалари, замонавий аттракционлар ташкил этилади. Абдулла Қодирий ва Чўлпон номидаги кутубхоналар, Нуронийлар маскани қурилади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Президент кутубхоналарнинг пойтахт мактаблари билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш, Абдулла Қодирий ва Чўлпон ижодини ёшларга чуқурроқ ўргатиш зарурлигини таъкидлади.

Аҳолининг дам олиши учун қулайликларни ошириш, хусусан, Нуронийлар масканида чойхона ва аския маркази ташкил қилиш, яқин жойда поликлиника барпо этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида «Хавфсиз шаҳар» концепцияси асосида олиб борилаётган ишлар билан ҳам танишди.

Давлат раҳбари уйма-уй юриб, одамлар билан суҳбатлашиш, уларнинг муаммоларини ҳал қилишга кўмаклашиш, иш ўринлари яратиш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш зарурлигини таъкидлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Қодирий ва Чўлпон ижодига алоҳида эътибор қаратди