22:35 / 09.02.2018
13 418

Овсинлар жанги: Паркентда эр талашган хотинлар муросага келишмади

Овсинлар жанги: Паркентда эр талашган хотинлар муросага келишмади
Кўпчилик давлат идораларида иш вақтини 9:00 да бошласа, 13 январь куни паркентлик уч фарзанднинг онаси С.Қ.нинг уйида бу вақтда аёллар жанги бошланади. С.Қ, овсини, беш нафар фарзанднинг онаси Г.С. билан ўзаро жанжаллашиб қолади. Бу уруш охири аёллар бир-бирига тан жароҳати етказиши билан якунланади.

Суд тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, Г.С.га соғлиғининг бузилишига сабабчи бўлган енгил тан жароҳати етказилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Паркент туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Паркент туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими бошлиғининг маълум қилишича, овсинлар ўртасидаги келишмовчилик жабрланувчи Г.С.нинг овсини С.Қ.нинг турмуш ўртоғига қўнғироқ қилиб, у билан суҳбатлашгани, бундан хабар топган С.Қ. турмуш ўртоғини овсинидан рашк қилиши натижасида келиб чиққан экан.

Туман маҳалла фуқаролар йиғинида овсинларни яраштириб қўйиш чоралари кўрилганига қарамасдан, улар муросага келишмади. Эндиликда С.Қ. ўзининг хатти-ҳаракатлари учун қонун олдида жавоб беришига тўғри келади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Овсинлар жанги: Паркентда эр талашган хотинлар муросага келишмади