12:25 / 10.02.2018
6 633

Президент Сергели туманидаги янги кўп қаватли уйлар қурилиши билан танишди

Президент Сергели туманидаги янги кўп қаватли уйлар қурилиши билан танишди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сергели туманидаги янги қўп қаватли уй-жойлар қурилиши билан танишди.

Лойиҳага асосан 7 ва 9 қаватли 120 та уй қурилиши бошлаб юборилган. Уйлар мамлакатимизда ишлаб чиқарилган қурилиш материалларидан замонавий қилиб барпо этилмоқда. Шунингдек, мактаблар, мактабгача таълим муассасалари, дам олиш жойлари, поликлиникалар, болалар майдончалари, автомобиль турар жойлари ва бошқа инфратузилма объектлари қурилиши кўзда тутилган.

Ушбу турар жойларни жорий йилнинг сентябрь ойида ўз эгаларига топшириш режалаштирилган.

«Мамлакатимизда уй-жойлар қурилиши ҳажми йилдан-йилга ошиб бормоқда. Шу боис қурилиш-пудрат ташкилотлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий билим ва малакага эга мутахассислар тайёрлашни кенгайтириш зарур», дея Шавкат Мирзиёевнинг сўзларини келтирган президент матбуот хизмати.

Муҳандис ва қурувчилар билан мулоқотда одамлар учун барча зарур шароитлар яратиш, маиший хизмат объектларини уйларнинг биринчи қаватига жойлаштириш зарурлиги қайд этилди.

Давлат раҳбари ўтган йил ноябрь ойида Сергели туманида фойдаланишга топширилган кўп қаватли янги уй-жойлар билан танишиб, хонадон соҳиблари билан мулоқот қилган эди. Президент ўшанда келажакда қуриладиган бу каби уйларни янада такомиллаштириш бўйича тавсия ва топшириқлар берганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент Сергели туманидаги янги кўп қаватли уйлар қурилиши билан танишди