23:35 / 12.02.2018
5 754

Ўзбекистонга келган сайёҳлар тантанали кутиб олинди (видео)

Ўзбекистонга келган сайёҳлар тантанали кутиб олинди (видео)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони билан Исроил, Индонезия Республикаси, Корея Республикаси, Малайзия, Сингапур Республикаси, Туркия Республикаси ва Япония фуқаролари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасига мунтазам авиақатновларни амалга оширувчи хорижий авиакомпаниялар ҳаво кемалари экипажининг аъзолари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгилангани ҳақида хабар берган эдик.

Кеча, 11 февраль куни ушбу тартиб кучга кирди ва Ўзбекистонга учиб келган меҳмонлар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов томонидан илиқ кутиб олинди.

Япония ва Жанубий Кореядан келган фуқаролар Ўзбекистонда визасиз режим жорий этилганини эшитиб, хурсанд бўлишганини ва бу тўғри қарор эканини таъкидлашди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонга келган сайёҳлар тантанали кутиб олинди (видео)