09:25 / 13.02.2018
5 259

Терговда тайзиқ ўтказилгандан сўнг ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган ҳолат юзасидан тарқатилган хабарга расмий муносабат билдирилди

Терговда тайзиқ ўтказилгандан сўнг ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган ҳолат юзасидан тарқатилган хабарга расмий муносабат билдирилди
Ижтимоий тармоқларда “Андижонлик 23 яшар йигит милиция сўроғидан кейин ўз жонига қасд қилди” сарлавҳаси билан тарқатилган мақолада келтирилган ҳолатлар Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан ўрганилганда аён бўлдики, фуқаро Исмоилжон Балтабаев ўз аризасида 2017 йилнинг февраль ойида Ҳажга бориши юзасидан ёрдам бериш учун Абдурахим Саттаровга 1700 АҚШ доллари, 11 млн. сўм пуллари ва фуқаролик паспортини берганлигини, лекин Абдурахим Саттаров турли баҳоналар билан зиёратга жўнатишга ёрдам бермасдан, пулларини ҳам қайтармаганлиги баён қилинган.

2018 йилнинг 22 январь куни соат 18.25да фуқаро Абдурахим Саттаров тергов бўлимига чақиртирилиб, у билан суҳбат ўтказилганда, Исмоилжон Балтабаевдан 1700 АҚШ доллари, 11 млн. сўм пулларини қарзга олганлигини ва пулларни қайтариш учун Қозоғистон Республикасига бориб ишлаб келганлигини билдириб, Исмоилжон Балтабаевнинг фуқаролик паспортини тергов бўлими суриштирувчиси Ғ.Исмоновга қайтариб берган.

Қўшимча терговга қадар текширув давомида фуқаро Абдурахим Саттаровнинг фуқаролик паспортида 2017 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида Қозоғистон Республикасига чиқиб келганлиги ҳақида қозоқ тилида ёзилган муҳр босилгани аниқланган. Муҳрнинг ҳақиқийлигини текшириш мақсадида, Абдурахим Саттаровнинг фуқаролик паспорти тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган ва шу куни соат 18.45да Андижон шаҳар ИИБ биносидан чиқариб юборилган.

2018 йилнинг 23 январь куни соат 04.00да Андижон вилояти тез тиббий ёрдам шифохонасидан Андижон шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга асосан, Абдурахим Саттаров яшаш хонадонида кўп миқдорда “Димедрол” таблеткаларини ичиб олганлиги ва ҳушсиз ҳолда оила аъзолари томонидан шифохонага олиб борилгани маълум бўлган.

Фуқаро Абдурахим Саттаровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Терговда тайзиқ ўтказилгандан сўнг ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган ҳолат юзасидан тарқатилган хабарга расмий муносабат билдирилди