16:20 / 14.02.2018
7 010

Нукусда отлиқ ва велосипедли патруль хизмати йўлга қўйилди

Нукусда отлиқ ва велосипедли патруль хизмати йўлга қўйилди
Қорақалпоғистон ИИВ патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ҳамда Миллий гвардия ҳамкорлигида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Нукус шаҳрида отлиқ ва велосипедли патруль хизмати фаолияти йўлга қўйилгани ушбу ҳамкорликнинг амалий самарасидир.

– Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган "Хавфсиз шаҳар – хавфсиз мамлакат" концепцияси асосида ташкил этилган бундай хизмат ўз самарасини бермоқда, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Е.Қайипназаров. – Жумладан, 2018 йил январь ойида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жиноятчилик кескин камайди. Патруль-пост хизмати батальони ва Миллий гвардия ходимлари кўча ва хиёбонларда, жамоат жойларида доимий тезкор текширувлар, профилактика тадбирлари ўтказаётир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Нукусда отлиқ ва велосипедли патруль хизмати йўлга қўйилди