08:04 / 18.02.2018
6 772

Ўзбекистондан Россия шаҳарларига автобус қатновлари йўлга қўйилади (видео)

Ўзбекистондан Россия шаҳарларига автобус қатновлари йўлга қўйилади (видео)
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифи давомида ҳудудда йўловчи автотранспорт хизматларини кўрсатишни ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган лойиҳалари билан ҳам танишди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24»нинг «Ахборот 24» дастурида маълум қилинди.

Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги раҳбари Даврон Деҳқоновнинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда агентлик томонидан иккита йирик лойиҳа амалга оширилаётган бўлиб, уларнинг биринчиси халқаро автобус йўналишларини йўлга қўйишдир.

«Ахборот 24»да эълон қилинган маълумотларга кўра, 2018—2019 йилларда 18 та халқаро автобус йўналишлари очилиши режалаштирилган бўлиб, уларнинг тўрттаси Бухородан бўлади. Даврон Деҳқоновнинг аниқлик киритишича, Бухородан автобуслар Россиянинг Уфа, Ростов-Дон, Санкт-Петербург, Москва шаҳарларига қатнайди.

Умуман, мазкур лойиҳа учун икки йилда 200 та катта сиғимли автобусларни сотиб олиш режалаштирилган бўлиб, уларнинг 50 таси Бухоро вилоятига ажратилади. Шунда бир йилда Бухородан салкам 97 минг, бутун республика бўйича эса қарийб 450 минг йўловчи Ўзбекистондан хорижий мамлакатларга етказиб қўйилади.

Мазкур лойиҳа учун 205 миллиард сўм сарфланиши режалаштирилган бўлиб, ҳисоб-китобларга кўра, у 4,5 йилда ўзини қоплайди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистондан Россия шаҳарларига автобус қатновлари йўлга қўйилади (видео)