20:20 / 18.02.2018
7 479

Самарқандда «Нексия» юк машинаси остига кириб кетди

Самарқандда «Нексия» юк машинаси остига кириб кетди
Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида кеча, 17 февраль куни соат 06:00 ларда Сурхондарё вилоятида яшаган А.Н. «Нексия» русумли автомашинасини «Самарқанд-Қашқадарё» йўлининг 42-км.да ҳайдаб кетаётиб, шу йўналишда олдинда ҳаракатланаётган Жиззах вилоятида яшовчи М.Т. бошқарувидаги «ГАЗ-53» юк автомашинасининг орқа қисмига урилган.

Натижада «Нексия» автомашинаси ҳайдовчиси А.Н. жароҳат олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган ва унинг йўловчиси Л.В. касалхонага келтирилганида вафот этган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда «Нексия» юк машинаси остига кириб кетди