18:50 / 18.02.2018
4 598

Бувайдалик «ҳожатбарор» поплик танишини 80 млн сўмга чув туширди

Бувайдалик «ҳожатбарор» поплик танишини 80 млн сўмга чув туширдиНаманган вилоятининг Поп тумани, «Бирлашган» маҳалласида яшовчи Мартавали Тўйчиев ички ишлар идораларига ариза билан мурожаат қилди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълум қилди, деб ёзмоқда Дарё нашри.

Аризачига кўра, Фарғона вилояти, Бувайда тумани, «Бувайда» маҳалласида яшовчи Холматжон Обидов уни алдаб, ишончига кирган. Damas русумли машина олиб чиқаман деб 39 миллион 975 минг, фермер хўжалиги учун ер олиб бераман деб 41 миллион сўм пулини олиб кетган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бувайдалик «ҳожатбарор» поплик танишини 80 млн сўмга чув туширди