Аввал хабар берганимиздек, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 16 феврал куни Бухоро шаҳридаги 54-мактабгача таълим муассасасида бўлди. Давлатимиз раҳбари боғчада болаларга яратилган шароитлар билан танишди, ходимлар билан мулоқот қилди, деб ёзади Аsr.uz сайти.
Боғчада тажриба тариқасида ташкил этилган қисқа муддатли бошланғич ривожлантириш маркази фаолияти ҳақида маълумот берилди.
Шавкат Мирзиёев мактабгача таълимнинг услубиятини такомиллаштириш, малакали тарбиячилар тайёрлаш бўйича кўрсатмалар берди. Шавкат Мирзиёевнинг боғчага ташрифидан лавҳалар «Ўзбекистон 24» телеканали орқали намойиш этилди.
«Дунёқарашимизни ўзгартира оламизми-йўқми? Ота-онанинг беролмаганини бера оламизми, йўқми? Ота-она ўз йўлига, жамият рози бўладими-йўқми? Ҳамма ҳар хил методик усул билан болаларни тарбия қиляпти. Муассаса бор, тарбия йўқ. Болалар бу ерда шунчаки вақтини ўтказяпти. Менинг энг катта ташвишим — буни такрор ва такрор айтяпман — тарбиячиларнинг дунёқарашини тезроқ ўзгартиришдир», дея таъкидлади давлатимиз рахбари.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди