06:04 / 22.02.2018
9 767

Бош прокурорнинг янги ўринбосарлари тайинланди

Бош прокурорнинг янги ўринбосарлари тайинланди
Президент Шавкат Мирзиёев махсус фармон билан Ўзбекистон Бош прокурорининг янги ўринбосарларини тайинлади. Бу ҳақда идоранинг расмий сайти хабар бермоқда.

Хабарда қайд этилишича, Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 21 февралдаги фармонларига асосан Эркабой Аминович Тожиев Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари, Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов эса Бош прокурорнинг ўринбосари этиб тайинланди.

Эркабой Тожиев — Ўзбекистон Бош прокурорининг биринчи ўринбосари | Фото: «Prokuratura.uz»

Адлия катта маслаҳатчиси Эркабой Тожиев Бош прокуратура бошқарма бошлиғи, Тошкент вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори вазифаларида ишлаган. 2017 йилнинг 14 ноябрида Бош прокурорнинг ўринбосари этиб тайинланган эди. У Ўзбекистон Президентининг 2016 йил 25 августдаги фармонига кўра «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.

Адлия маслаҳатчиси Саидлазиз Саидкаримов ҳақидаги маълумотлар унчалик кўп эмас. Бунгача у қайси вазифаларда фаолият юритгани аниқ эмас. Бош прокуратуранинг расмий сайтидаги маълумотга кўра, у Ўзбекистон Президентининг 2016 йил 25 августдаги фармонига кўра «Дўстлик» ордени билан тақдирланган. Ўша пайтда у Бош прокуратуранинг ташкилий-назорат ва таҳлилот бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бош прокурорнинг янги ўринбосарлари тайинланди