11:10 / 22.02.2018
9 189

Бухорода 20 ёшли йигит аввал севган қизини, сўнгра ўзини пичоқлади

Бухорода 20 ёшли йигит аввал севган қизини, сўнгра ўзини пичоқлади
Бухоро вилояти Вобкент туманида яшовчи 1999 йилда туғилган Н.Ч ҳамда 1998 йилда туғилган Б.Слар ўткир тиғли жисмдан олган тан жароҳати туфайли туман касалхонасига ётқизилди, деб хабар беради Sof.uz нашри.

«Ушбу ҳолат юзасидан Бухоро туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суруштирув ишлари давомида, 2018 йил 19 февраль куни соат 13:30 ларда, Бухоро тумани Галаосиё шаҳридаги истироҳат боғида Б.С ўзининг ҳамқишлоғи Н.Чни олдиндан севганлиги, улар ўртасидаги бу муносабатга қизнинг оила аъзолари қаршилик кўрсатаётганликлари, шу сабабли йигит қизга қочиб кетиш таклифини билдирганлиги, Н.Ч эса йигитнинг бу таклифига рад жавобини бергандан сўнг уни ўлдириш мақсадида ёнида бўлган пичоқ билан Н.Чнинг турли соҳаларига бир неча маротаба уриб, ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатда жиноятни охирига етказа олмаган ва ўзини ўлдириш мақсадида пичоқни томоғига суқиб, ўзига ўзи тан жароҳати етказганлиги аниқланган», — дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Б.Сга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25 - (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) ва 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода 20 ёшли йигит аввал севган қизини, сўнгра ўзини пичоқлади