2018 йилнинг 13 январь куни 3 нафар номаълум шахс Муқимий кўчасида тўхтаб турган “PREMIUM COMMUNICATIONS” МЧЖга тегишли “Ласетти” русумли автомашинага ҳужум қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, улар автомашина ичида бўлган С.Ш. ва Я.Я.нинг турли жойларига уриб-тепиб тан жароҳати етказиб, пичоқ ва пневматик пистолет билан қўрқитишган ҳамда С.Ш.ни электрошокер билан уриб, фалаж ҳолатга келтириб, унга тегишли 15 млн. сўм ҳамда Я.Я.га тегишли 8 млн. сўм пулларни олиб, воқеа жойидан яширинганлар.
Кўрилган чоралар натижасида, ушбу жиноятни Олмазор тумани Р.Ашуров кўчасида яшовчи, муқаддам судланган, 1984 йилда туғилган У.С. содир этганлиги аниқланиб қўлга олинган. Унинг шерикларини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади