Transparency International халқаро ташкилоти 2017 йил якунларига кўра коррупцияга қарши кураш даражаси бўйича дунё мамлакатлари рейтингини эълон қилди.
Ўзбекистон 22 балл тўплаб, 180 та поғонанинг 157-сида жойлашди ва ушбу ўринни Бурунди, Гаити ва Зимбабве билан бирга бўлишиб олди.
Коррупцияга қарши кураш индекси экспертлар ва тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўров асосида тузилади ва 0 дан 100 гача бўлган балл шкаласида баҳоланади, бу ерда 0 коррупциянинг энг юқори даражасини, 100 энг паст даражасини англатади.
Рейтингда энг кўп балларни Янги Зеландия (89 балл), Дания (88), шунингдек, Финляндия, Норвегия ва Швейцария (85 баллдан) тўплади. Индексдаги энг пастки ўринлар эса Сомали (9 балл), Жанубий Судан (12 балл) ва Сурия (14 балл)га насиб этди.
Шунингдек, рўйхатда Қозоғистон 122-ўрин (31 балл), Қирғизистон ва Россия — 135-ўрин (29 баллдан), Тожикистон — 161-ўрин (21 балл), Туркманистон — 167-ўрин (19 балл)да жойлашди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда