15:45 / 02.03.2018
11 391

Тошкентни титратган «темир прокурор» оиласи билан қўлга олинди!

Тошкентни титратган «темир прокурор» оиласи билан қўлга олинди!
Ички ишлар мутасаддиларидан келган маълумотга кўра, Тошкент шаҳар прокурорининг коррупция ва иқтисодий жиноятлар бўйича собиқ ўринбосари, адлия катта маслаҳатчиси 68 яшар Мираълам Мирзаев (лақаби Антибиотик) устидан жиноий иш очилган.

ИИВ мулозимларидан бирининг билдиришича, Мираълам Мирзаев устидан очилган жиноий иш доирасида МХХнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳузуридаги Терроризм ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлинмаси собиқ бошлиғи, 42 яшар Абдурашид Мирзаев (Мираълам Мирзаевнинг ўғли), Тошкентдаги “Юнусобод адвокатлар коллегияси” раҳбари Муҳаббат Ҳасанова ( лақаби Кардинал – Мираълам Мирзаевнинг хотини) ҳибсга олинган.

Шунингдек, у Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари лавозимида ишласа-да, Тошкент шаҳрига янги прокурор тайинланиши жараёнида қатнашмагани, ўзи ва унга содиқ бир қатор туман прокурорлари билан бирга янги тайинловга шу тарзда «бойкот» эълон қилгани, Гулнора Каримовани ҳибсга олиш ҳақидаги санкцияга айнан Мираълам Мирзаев имзо чеккани хусусида ҳам маълумотлар бор.

Мазкур ҳибсга олишлар собиқ Бош прокурор Рашиджон Қодиров ҳибсга олинишининг узвий занжири дея баҳоланмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентни титратган «темир прокурор» оиласи билан қўлга олинди!