17:12 / 02.03.2018
9 148

Гулнора Каримовани ҳибслатган прокурорнинг ўзи қора курсида

Гулнора Каримовани ҳибслатган прокурорнинг ўзи қора курсида
Кўпчилик Мираълам Мирзаевни Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовага очилган жиноий иш ортидан танийди.

Хабарингиз бор, ўтган ҳафта собиқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Рашид Қодировга нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, у ҳибсга олинган эди. Шундан кейин прокуратура тизимидаги “тозалаш” ишлари янада жадаллашди.

Норасмий хабарларга қараганда, Тошкент шаҳар прокурорининг коррупция ва иқтисодий жиноятлар бўйича собиқ ўринбосари, адлия катта маслаҳатчиси Мираълам Мирзаев ҳам қўлга олинган. “Qalampir.uz” Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати билан боғланди. Бироқ расмийлар бу хабарни ҳам тасдиқлагани йўқ, ҳозирча.

Мираълам Мирзаев 2017 йилнинг 9 февраль куни расман эгаллаб турган лавозимидан озод этилган эди.

Кўпчилик Мираълам Мирзаевни Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовага очилган жиноий иш ортидан яхши танийди. Маълумотларга қараганда, айнан Мирзаев Гулнора Каримовани ҳибслаш ҳақидаги ҳужжатга имзо чеккан.

2013 йил Фонд форум ва унга алоқадор бошқа ширкатлар устига қора булутлар ёпирилиши бошлаган даврда Гулнора Каримова ижтимоий тармоқлар орқали ўзига қарши чиқаётган расмийлар номини тилга олиб, Миръалам Мирзаевга алоҳида тўхталгани маълум.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Тошкент вилоятининг собиқ прокурори Улуғбек Суннатов ўз уйидан кишанланган ҳолда олиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Гулнора Каримовани ҳибслатган прокурорнинг ўзи қора курсида