06:05 / 03.03.2018
4 467

Россия ўқитувчиларини Ўзбекистонга юборишни режалаштирмоқда

Россия ўқитувчиларини Ўзбекистонга юборишни режалаштирмоқда
Россия ўқитувчиларини Ўзбекистонга юборишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Федерация кенгаши раиси ўринбосари Евгений Бушмин маълум қилди, деб хабар беради Daryo.uz.

Бушминга кўра, Ўзбекистонда Россиянинг қўшни Тожикистон билан мазкур йўналишдаги ҳамкорлиги қизиқиш уйғотган ва бу таълим лойиҳаси кенгайтирилиши лозим.

«Ўзбекистон билан маданият ва таълим йўналишидаги алоқаларимиз жадал ривожланмоқда. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатлар ҳам изга тушмоқда. Бу бизга икки давлатни қамраб олган лойиҳани режалаштириш имконини беради», — деди россиялик сенатор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Россия ўқитувчиларини Ўзбекистонга юборишни режалаштирмоқда