Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 9 март кунига белгиланган давлат ташрифига тайёргарлик ҳозирдан бошланган. ОАВларнинг хабарига кўра, Тожикистон олийгоҳлари талабалари ва мактабларнинг юқори синф ўқувчиларидан иборат жаъми 12 минг одам Мирзиёевни кутиб олиш сценарийси бўйича репетиция қилинмоқда.
Талабалар аэропорт йўлида президент Мирзиёев келган пайт икки мамлакат байроқларини силкитиб туради.
Опубликовано Ёкубом Халимовым Пятница, 2 марта 2018 г.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9 март куни Тожикистонга давлат ташрифи билан боради. Бу Шавкат Мирзиёевнинг президент лавозимига ўтирганидан буёнги Тожикистонга илк давлат ташрифи бўлади.
1 март куни Ўзбек-Тожик чегарасида ўнта назорат-ўтказиш нуқтаси очилганини қўшни халқлар катта тантана билан қарши олган эди.
Маҳаллий журналистларнинг сўзларига кўра Тожикистонликлар Шавкат Мирзиёевга катта умидлар билан қарамоқда.Чунки Ислом Каримов Ўзбекистонни бошқарган пайтда Ўзбекистон томонидан икки қўшни мамлакат орасида виза тартиби жорий қилиниб, чегаралар ёпилган, айрим жойлари миналаштирилганди. Ҳозир тожикистонликлар икки мамлакат орасида виза тартибининг бекор қилинишини сабрсизлик билан кутишмоқда.
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга сафари давомида икки қўшни мамлакат орасидаги чегара, иқтисодий, савдо, маданий ҳамкорликларга оид бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди