14:39 / 05.03.2018
7 412

Ака-укалар даҳшатли қотилликни хаспўшлаш учун уйга ўт қўйишди

Ака-укалар даҳшатли қотилликни хаспўшлаш учун уйга ўт қўйишди
3 март куни соат 14.04 ларда Наманган шаҳридаги Номонгоний кўчасида яшовчи, 1968 йилда туғилган И.Эсоновнинг уйида ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган, дея хабар берди ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Ёнғинни ўчириш вақтида уйдан И.Эсоновнинг 2003 йилда туғилган ўғлининг жасади топилган. Текширувлар унинг боши ва танасининг турли жойларига тўмтоқ жисм билан уриб жароҳат етказилганини кўрсатди.

Маълум бўлишича, Янгиқўрғон тумани “Нанай” маҳалласида яшовчи, 1994 йилда туғилган Муҳаммадсоли Раҳимбердиев ва унинг укаси, 1997 йилда туғилган Муҳаммадиёр Раҳимбердиевлар йигитни ўлдириб, уйга ўт қўйганлари аниқланиб қўлга олинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ака-укалар даҳшатли қотилликни хаспўшлаш учун уйга ўт қўйишди