22:10 / 07.03.2018
5 449

Тошкентдаги милиция таянч пунктлари иш вақти ўзгарди

Тошкентдаги милиция таянч пунктлари иш вақти ўзгарди
Таянч пунктларининг фаолияти бўйича таклиф ва шикоятлар бўлган тақдирда “1102” ёки “102” қисқа рақамларига қўнғироқ қилиш мумкин.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси раҳбариятининг кўрсатмаси билан Тошкент шаҳридаги барча 453 та ички ишлар органлари таянч пункти эрталабки 08:00 дан кечки 01:00 га қадар фаолият юритиши белгилаб берилди. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар қилди.

Таянч пунктларида фуқаролар профилактика инспекторлари ёки улар йўқлигида маҳалла фаоллари томонидан қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, туманлардаги мувофиқлаштириш бошқармалари ҳамда жойлардаги ички ишлар бўлимларида сутка мобайнида иш ташкиллаштирилган. Таянч пунктларининг фаолияти бўйича таклиф ва шикоятлар бўлган тақдирда “1102” ёки “102” қисқа рақамларига қўнғироқ қилиш мумкин.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентдаги милиция таянч пунктлари иш вақти ўзгарди