22:30 / 07.03.2018
6 194

Жиноят ҳақида хабар берганларга мукофотлар қай тартибда берилади?

Жиноят ҳақида хабар берганларга мукофотлар қай тартибда берилади?
Жиноят ҳақида хабар берган фуқароларни моддий рағбатлантириш 3 босқич – туман, вилоят ва республика босқичида амалга оширилади.

“Авваллари, чет элларда жиноят очилишига қайсидир маънода ёрдам берган ёки жиноят ҳақида хабар қилган шахсларга мукофотлар берилиши ҳақида билар эдик. Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан бизда шу нарса 3 тоифада ташкил этилди. Туман, вилоят ва республика миқёсида. Унга кўра, берилган хабар натижасида қандай оғирликдаги ёки қандайдир аҳамиятга молик жиноят очилиши ҳисобга олиниб, туман миқёсида бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида, вилоят миқёсида 15, республика миқёсида бўлса 20 баравари миқдорида мукофот пули берилади”, - деди ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Қутбиддин Бурҳонов ХПКнинг навбатдаги сессиясида.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиноят ҳақида хабар берганларга мукофотлар қай тартибда берилади?