13:01 / 15.03.2018
9 276

Андижонда бедарак йўқолган банк ходимининг жасади топилди

Андижонда бедарак йўқолган банк ходимининг жасади топилди
Жорий йил 9 март куни Андижон вилоятининг Қўрғонтепа тумани, «Бештол» маҳалласида яшовчи А.Қосимов соат 19:00 атрофида укаси, «Ҳамкорбанк» туман филиали ходими, 1990 йилда туғилган Ф.Қосимов Nexia русумли автомашинасида иш жойидан номаълум томонга кетиб, бедарак йўқолганлиги юзасидан мурожаат қилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига таяниб Дарё маълум қилмоқда.

Қидирув ишлари натижасида автомобиль Қўрғонтепа тумани, «Янгибўстон» маҳалласи ҳудудида жойлашган «Омад Зуҳро» фермер хўжалигидан оқиб ўтувчи «Савай ариқ» каналидан топилди.

Каналнинг «Нафосат» маҳалласида жойлашган «Охунжон ер саховати» фермер хўжалигидан оқиб ўтувчи қисмида Ф.Қосимовнинг бош ва чап биқин соҳаларида тан жароҳатлари билан жасади топилди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Жалақудуқ тумани, «Бештол» маҳалласида яшовчи, 1994 йилда туғилган Ф.Султонов ва Қирғизистон фуқароси, Ўш шаҳрида яшовчи, 1995- йилда туғилган А.Ибрагимов содир этганликлари аниқланди.

Ҳозирда суриштирув ишлари олиб боримоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда бедарак йўқолган банк ходимининг жасади топилди