Қозоғистон Республикаси 2018 йилни мамлакатда Ўзбекистон йили деб эълон қилган эди. Шу муносабат билан «Остона опера» театрида ташкил этилган тантанали маросим бўлиб ўтмоқда.
Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон Президентлари ва Марказий Осиё давлатлари делегациялари аъзолари, дипломатик корпус вакиллари, хорижлик фахрий меҳмонлар иштирок этмоқда, дейилади ЎзА хабарида.
Маросимда Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев нутқ сўзладилар. Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари мазкур йирик тадбир икки халқ ўртасидаги маданий алоқаларни янада ривожлантириш, ўзаро тажриба алмашиш ва дўстлик ришталарини мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнашини таъкидладилар.
Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев икки томонлама муносабатларни ривожлантириш йўлидаги улкан хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни биринчи даражали «Дўстлик» ордени билан мукофотлади.
Ўзбек санъат усталарининг чиқишлари йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.
Қозоғистонда Ўзбекистон йили доирасида маданий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар, фестиваллар ўтказиш, Қозоғистон маданият аҳлининг Ўзбекистонда ташрифларини амалга оширилиши мўлжалланган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди